Get Mystery Box with random crypto!

Эй Ўзининг саҳовати ила бандаларини беминнат сийлагувчи раҳмли | 💞Diydor Shirin💞

Эй Ўзининг саҳовати ила бандаларини беминнат сийлагувчи раҳмли зот Ар-Роҳман.... Ҳар ерда ҳозир ва нозир Аллоҳ.
Бу тонгда Сенга юзланиб, Сенинг каломингни тиловат этган, тиловат этишга интиқ бўлган ожиз бандаларинг тилларини кескир, қалбларини нурли қилгин. Сендан умид ила ризқ кутганларга, Сендан умид ила дарддан оҳ чекиб дармон истаётган дардлиларга, Сендан маърифат истаб маърифат кутганларга, Сендан иқбол кутиб толъе кутганларга. Бахт сўраб, бахтни истаётган кўнгилларга Ўз марҳаматингни ёғдир. Каломингни қўлга олган ҳар тирик жон бўлса, Ўзинг саҳоватинг ила сийлагил. Хонадонларимизга тотувлик, юртимизга тинчлик,яқинларимизга омонликни насиб эт.Сен деб ёнган ошиқ дилларинг, дилларидаги ҳуфтонликларни аритиб нуринг ила нурлантир. Ҳар саждага бош қўйиб, пешонаси ер ўпган бандаларингни мақсад ва ниятларига етказгин. Сенга умид ила очилиб кўкка бўй чўзган қўлларни насибасиз қайтармагин...


Хайрли кун қадрлигим...


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @DIYDOR_SHIRIN