Get Mystery Box with random crypto!

Қалб — Худонинг омонати. Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз? Қўш | Эмо


Қалб — Худонинг омонати. Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз? Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз. Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди. Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак. Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ. Эски бир жомга тўпланган ахлатни биров бошқа бировга ҳадя этмайди. Агар қалбни ғазаб, риё, ҳирс, очкўзлик, ҳасад, ғийбат... каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ўша ахлат тўла жомга ўхшаб қолади.

@dira_blog