Get Mystery Box with random crypto!

Ҳой яҳудийлар! Сиз Оллоҳ Руҳи бўлмиш, Исони яна қайта чормих қ | Dinlar tarixi

Ҳой яҳудийлар! Сиз Оллоҳ Руҳи бўлмиш, Исони яна қайта чормих қилмоқчи бўлсангиз, Мени ўлимга ҳукм этинг, зеро, У тағин менинг қиёфамда сизга қайтди. Мени истаган куйингизга солинг, чунки Мен умримни Оллоҳ йўлига фидо қилиш учун аҳд қилдим. Агар заминдаги ва самолардаги барча кучлар Менга қарши бирлашганида ҳам, Мени заррача қўрқита олмайди.
Инжил аҳли! Агар Оллоҳ Расули Муҳаммадни ўлдиришга қасд қилган бўлсангиз, Мени қўлга олинг ва жонимни олинг, зеро, Мен – Удирман, Менинг моҳиятим – Унинг моҳиятидир, Мени истаган куйингизга солинг, зеро, Менинг юрагимдаги энг чуқур истак – Яратганнинг шон-шавкат Салтанатига Ўз Маҳбубимнинг даргоҳига нойил бўлишдир. Сизга маълум бўлсинким, Илоҳий амр ана шудир.
Муҳаммад умматлари! Агар сизнинг ниятингиз сизга Баён Китобини нозил этган Зотнинг кўксига пайконлар санчиш бўлса, Менга қўл кўтаринг ва Мени таъқиб этинг, чунки, гарчи Менинг исмим ўзгача бўлса-да, Мен Унинг Маҳбубиман; Унинг Ўз Моҳиятининг Зуҳуриман. Мен шон-шавкат булутлари соясида келдим ва Оллоҳ томонидан енгилмас ҳукмдорлик билан тақдирланганман. Онт ичаманки, У, шубҳасиз, айни Ҳақиқат, пинҳон олам Раҳнамосидир. Ҳақиқатда, Мен сизларнинг Ўзимдан аввал келган Зотга қандай муомала қилган бўлсангиз, Менга ҳам шундай муомала қилишингизни олдиндан кўрмоқдаман. Дарҳақиқат, бу ҳақда ҳар қандай мавжудот далолат беради, агарда сиз разм солгувчилардан бўлсангиз.
Эй Баён Китоби қавми! Келишини Боб башорат этган, намоён бўлишини Муҳаммад эълон этган, Унинг Зуҳурини Исо Пайғамбар ваъда қилган Зотнинг қонини тўкмоқчи бўлсангиз, қаршингизда муҳофазасиз, ҳамма нарсага тайёр турган Менга назар ташланг. Ва неки истасангиз, Мени шу куйга солинг.         " Эй инсонлар, Ягона Ҳақ Оллоҳ номи билан қасамёд қиламан! Бу шундоқ бир уммонким, қайсики, барча дарёлар ундан бунёд бўлгувчи ва охир-оқибатда уларнинг ҳар бири ушбу уммонга қуйилгусидир. Барча Қуёшлар (Пайғамбарлар) Ундан туғилади ва Унинг Ўзига қайтади. Унинг қудрати ила Илоҳий Ваҳий дарахтлари мева беради; бу мевалардан ҳар бири ҳисобини фақат Ўз бепоён билими билан Тангрининг Ўзигина биладиган, Тангрининг Ўзи яратган оламларнинг ҳар бирида Даъват олиб келувчи Пайғамбар қиёфасида нозил бўлади. Буни У Ўз Қалами билан очилган Ўз Каломининг фақат битта Ҳарфи ёрдамида бажо келтиради, чунончи, бу Қалам Унинг раҳнамо Қўли билан ҳаракатга келтирилган бўлиб, Унинг Қўли Илоҳий Ҳақиқат кучи билан тўлгандир. "                               ~БАҲОУЛЛОҲ~
Битикларидан.