#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ НУҚСОНЛАР 18-МАСАЛА: Тиши йўқ ҳайвон агар тили билан ем-ҳашакни ейдиган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Акс ҳолда, жоиз бўлмайди. (“Бадоеъ”). Қўй ёки молнинг икки қулоғидаги ёриқ ва кесилган жойлари жамланмайди. Яъни ҳар-бири алоҳида ҳисоблаб кўрилади. Агар ҳар бир қулоғининг кесилган жойи учдан биридан кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир (“Татархонийя”).