ҚАРЗ БЕРИШ ЭВАЗИГА МАҲСУЛОТНИ АРЗОН ОЛИШ #қарз #маҳсулот #эв | FATVO.UZ
ҚАРЗ БЕРИШ ЭВАЗИГА МАҲСУЛОТНИ АРЗОН ОЛИШ #қарз #маҳсулот #эваз
1216-CАВОЛ:Мисол учун А исмли шахс машина сотувчиси. Машиналарини 10 мингдан сотаётган бўлса, Б исмли шахс унинг машинасини сотиб олмоқчи бўлса, А исмли шахсга “Мен сенга тижоратингни янада ривожлантириш учун маълум миқдор қарз бераман, фақат 10 минглик машинани менга 7 мингга сотасан”, деб келишса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай келишув жоиз эмас. Чунки ҳар қандай қарз фойда келтирса, рибо ҳисобланади. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилинган қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади: "كلُّ قرض جرَّ منفعة فهو ربا" (رواه البيهقي) “Ҳар қандай манфаат келтирган қарз – рибодир” (Имом Байҳақий ривояти). Валлоҳу аълам.