Get Mystery Box with random crypto!

КАЪБАИ МУАЗЗАМАНИНГ ИЧИ #каъба 651-CАВОЛ: Каъбаи муаззама ич | FATVO.UZ

КАЪБАИ МУАЗЗАМАНИНГ ИЧИ
#каъба

651-CАВОЛ: Каъбаи муаззама ичида ҳавода муаллақ турувчи тош бор деб айтишди. Лекин Каъбанинг расмларида бу нарсага кўзим тушмади. Илтимос шу хақида озроқ маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Каъбанинг ичида ҳавода муаллақ тош борлиги ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз ва воқъликка тўғри келмайди. Чунки у ерда ғайри табиий нарсанинг ўзи йўқ.
Ҳозирги кунда Каъбаи муаззаманинг ички қисмининг тавсифи қуйидагича: Каъбанинг ичи ва деворларига мармар плиталар ётқизилган. Ушбу мармарлардан бири бошқаларидан ранги ва тузилиши билан ажралиб туради. Макка шаҳри мусулмонлар қўлига ўтгач, Пайғамбаримиз айнан ана шу ерда намоз ўқиганлар. Шунинг учун шу жойда қилинган ибодат савоби улуғ ҳисобланади.
Деворларда бир хил оралиқда Аллоҳ уйини сақлаш учун қайғурган буюк шахсларнинг исмлари ва Каъбатуллоҳда қилинган ишларни ёритувчи матн ва безаклар илиб қўйилган. Каъба шифтига ипак мато қопланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok