Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЗО НАМОЗИНИ МАСЖИДДА ЎҚИГАНДА АЗОН АЙТИЛАДИМИ? #намоз | FATVO.UZ

ҚАЗО НАМОЗИНИ МАСЖИДДА ЎҚИГАНДА АЗОН АЙТИЛАДИМИ?
#намоз

598-CАВОЛ: Бугунги пешин намозини жамоат билан масжидда ўқидик. Намоз ўқиб бўлганимиздан кейин қазо ўқиш учун яна азон айтиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қазо намози ҳам худди вақтида ўқиладиган намоз каби азон ва иқомат айтиб ўқилади. Бир нечта қазо намозларни ўқимоқчи бўлган киши бошида битта азон айтиб, қолганларини иқоматни ўзи билан ўқиса ҳам бўлади.
Қазо намозларни масжидда ўқиш ва қазо намоз учун масжидда жамоатга халал берадиган тарзда азон айтиш макруҳ амал ҳисобланади (“Дуррул мухтор” Ҳаскафий).
Баъзи уламолримиз агар қазо намоз учун масжидда бировга халал бермайдиган ва ўзи эшитадиган тарзда азон айтса, макруҳ бўлмайди. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин шундай деганлар:
أَمَّا إذَا كَانَ مُنْفَرِدًا وَيُؤَذِّنُ بِقَدْرِ مَا يُسْمِعُ نَفْسَهُ فَلَا
“Аммо ўзи ёлғиз бўлиб, ўзига эшитиладиган миқдорда азон айтса, макруҳ эмас” ("Раддул муҳтор" китоби).
Шунга биноан, масжидда қазо намозларни адо этиш учун бошқа намозхонларга халал бермайдиган тарзда азон ва иқомат айтишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok