#қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ: Бир кунлик чақалоқ ўлишининг ҳу | FATVO.UZ
#қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Бир кунлик чақалоқ ўлишининг ҳукми қандай? Қиёматда савол-жавоби қандай бўлади? Исми қўйилмаган, азон айтилмаган болага оятлар ўқиб бағишлаш мумкинми?
ЖАВОБ:Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бола тирик туғилган бўлса исм қўйилади, азон айтилади. Унга Қиёматда савол-жавоб бўлмайди. Туғилиб ўлгани учун гуноҳи бўлмайди. Гуноҳкор бўлмагани учун унга оятлар ўқиб бағишлаш шарт эмас. Валлоҳу аълам.