Get Mystery Box with random crypto!

#қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ: Мен ёшлигимда жуда қайсар қиз б | FATVO.UZ

#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ёшлигимда жуда қайсар қиз бўлиб, ота онамни кўп ранжитадиган ишлар қилганман. Шу қаторда кўп инсонларни пулини ўғирлаб, хаққини еб қамалиб чиқганман. Мана нечи йилдирки бахтим очилиб турмушим бўлмаяпди. Гуноҳларимга тавба қилиб ота онамдан ҳам рози-ризочилик олганман, ҳозир 5 вақт намоз ўқиб, сатри авратдаман. Яқинда ҳаётим ўхшамаганига сиқилиб Аллоҳдан кечирим сўраб ухлаб, тушимда менга қарғиш текганини ва мени хеч ким олмаслигини, тушимда кўрдим. Мен барча гуноҳларимга тавба қилиб шариатга асосан яшашга ўтганман, энди нима қилсам экан, мени ким қарғаганини қаердан топиб кечирим сўрайман. Лекин ҳозир номозларимда Аллоҳдан мен кимни хаққини еб дилини оғритган бўлсам уларга чиройли бахт бер, гуноҳларини кечир ва менга хам бахт бер деб сурайман. Саволим нима қилсам шу қарғишлар мендан кетиб мен ҳам ҳамма аёл сингари оила бўлиб яшарканман.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ҳаққини адо қилолмаганлар сизни кечириб юборишини қалбига солишини Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўранг. Кўп истиғфорлар айтинг. Қуръон ўқишни ўрганинг. Эҳсон-садақалар қилинг. Булар ҳам бир синов. Аллоҳ таоло яхшиликлар насиб этади. Тушга ишониб бахтсиз бўлар эканман, дейиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar