Get Mystery Box with random crypto!

БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИ ВА ФАРЗИ ЎРТАСИДА ГАПЛАШИШ ЖОИЗМИ? # | FATVO.UZ

БОМДОД НАМОЗИНИНГ СУННАТИ ВА ФАРЗИ ЎРТАСИДА ГАПЛАШИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

586-CАВОЛ: Субҳ кирганда бомдод намозини суннатини ўқилса кейин фарзгача ҳеч қандай гап гапириш мумкин эмасми? Бошқаларни намозга уйғотса бўладими? илтимис кенгроқ тушунча берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг суннатидан кейин зарурат туғилса, гапириш, ўзгаларни намозга уйғотиш жоиз. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг суннатини ўқиганларидан сўнг уйғоқ бўлсам, мен билан гаплашар, уйғоқ бўлмасам, токи намозга чақирилгунча ёнбошлаб ётар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Мазкур ҳадиснинг шарҳида Аллома Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ибнул Малак: “Бу ҳадисда бомдоднинг суннати ва фарзи ўртасида гаплашиш жоиз эканига далил бор. Чунки аҳли аёли билан гаплашиш суннатдир”, деганлар. Яъни, ким: “Суннат ва фарз намозлари ўртасида гаплашиш намоз ёки унинг савобини ботил қилади”, деса, унинг сўзи ботилдир. Тўғри, шак-шубҳасиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари охират сўзларидандир. Энди дунё гаплари, шубҳасиз доимо хилофул авло бўлади, хусусан икки намоз ўртасида...” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби)
Демак, суннат ва фарз намозлари ўртасида охиратга тегишли мавзуларда гаплашиш ёки кимнидир намозга чақириш, ўйғотишнинг гуноҳи йўқ. Лекин гуноҳ бўлмайдиган дунё гапларини гаплашишдан сақланиш афзалдир. Гуноҳ бўладиган нарсалар ҳақида гаплашиши эса қачон бўлса ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

Каналга уланиш