Get Mystery Box with random crypto!

​​•Деманг хаёт мураккаб, •Омонат ҳар онимиз, •Яратганга шукр д | .

​​•Деманг хаёт мураккаб,
•Омонат ҳар онимиз,
•Яратганга шукр денг,
•Соғлом тану жонимиз.

•Қанча одам бемор ётар,
•Михлангандек тўшакда,
•Саломатлик туман бойлик,
•Эканлиги бешакда.

•Гоҳо тушар бошимизга,
•Ғам-ғуссалар олови,
•Бу ташвишлар экан бизга,
•Яратганнинг синови.

•Бошимизга неки келса,
•Қайғу бўлиб қоларкан,
•Аллох деса ташвишларни,
•Яратган хал қиларкан.

•Хаёт асли мураккабмас,
•Бизлар нафс деб яшаймиз,
•Орзу хавас қиламизу,
•Дилни ўтга ташлаймиз

•Худо берган ризқимизга,
•Сўрамасдан барокат,
•Тана тошлар қиламизу,
•Йўқотамиз халоват.

•Эй одамзот топганингизга,
•Хақдан сўранг барокат.
•Ҳамду сано айтиб юринг,
•Асрагай соғ-саломат.


Хайрли тун, қадрдонларим!
Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
Тунингиз сокин бўлсин!
Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

@DiniyHD
➥ Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/+QzgBg8Pg7Dk0MGIy