Get Mystery Box with random crypto!

СВЕТЧИЛАРГА РАХМАТ Аро йулда музлатган. Қоронғуда бузлатган. | Islomiy_she'rlar✨

СВЕТЧИЛАРГА РАХМАТ

Аро йулда музлатган.
Қоронғуда бузлатган.
Шамни бизга эслатган.
Светчиларга рахмат

Бунчалар оқ диллари.
Куп булсина пуллари.
Дард курмасин қуллари.
Светчиларга рахмат

Арзийдилар хурматга.
Куниб қолдик зулматга.
Кумиб ташлай рахматга.
Светчиларга рахмат.


Бир кунда минг учирган
Виждонданам кечворган.
Халқ қонини ичворган
Светчиларга рахмат

Яхшийам сиз борсизда.
Яшаворинг зурсизда.
Қуйдой йувош халқмизда.
Светчиларга рахмат

Гуллаябсан бустоним.
Тинч булса бас осмоним.
Олға Узбекистоним.
Светчиларга рахмат

Сабр коса тулябди.
Зарядларам улябди.
Такрор айтгим келябди.
Светчиларга рахмат

Дам олишсин яхтага.
Тинч юрай деб эртага
Ураб ёздим пахтага.
Светчиларга рахмат

МОХИНУР СОДИҚ ҚИЗИ