Get Mystery Box with random crypto!

​​ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хақида биз билган ва | 𝐴𝑙 𝑑𝑢𝑛𝑦𝑎𝑚🕊

​​ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хақида биз билган ва билмаган маълумотлар

(Албатта ўқинг)

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида набий эдилар.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларда бирор фаҳш иш етмаган.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У Зотдан аввал бирор киши бундай ном билан номланмаган .
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси оч қоринга ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонганлар. Аллоҳ у Зотни таомлантириб қўяр эди.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олд томонни қандай кўрсалар орқа томонни ҳам шундай кўрар эдилар.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кундузи қандай кўрсалар қоронғу кечада ҳам худди шундай кўрар эдилар.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.
9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор марта ҳам эснамаганлар.
10. Расулуллоҳ ва бошқа пайғамбар алайҳимус саломлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.
12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соялари бўлмаган.
13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.
14. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор марта бурга ва ҳашорат чақиб азият бермаган.
15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минган улов тезак ташламаган, бавл қилмаган.
16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.
19. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у Зотга уммат бўлар эдилар.
20. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига у Зотга бешак итоат қилиш буюрилган (Нур, 63-оят)
21. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига у Зотнинговозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Хужурот, 2-оят)
22. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у Зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.
23. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдинги ва кейинги хатолари кечирилгандир (Фатҳ, 2-оят)
24. Вафот этган бандадан қабрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хақида сўралади, бошқа пайғамбарлар хақида сўралмайди.
25. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрган ҳақиқатда ҳам кўрган бўлади, чунки шайтон у Зотнинг суратига кира олмайди.
26. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у Зотга жавоб бериши вожиб бўлган.
27. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида саҳобалар имомсиз, гурух–гурух бўлиб жаноза ўқиганлар ва бу намозларида жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.
28. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак баданлари чиримайди.
29. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига бир фаришта муаккал қилиниб у Зотга саловат айтганларнинг саловотларини етказиб туради.
30. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари қиёмат куни биринчи очилади. Охиратда у Зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.
31. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сирот кўпригидан биринчи бўлиб ўтадилар.
32. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у Зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.
34. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.
35. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.


@diniy_rasmlar