Get Mystery Box with random crypto!

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирус | Dinamo

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева муҳим мурожаат ва саволлар юзасидан жавоб қайтарди.


Коронавирус билан оғриб тузалган беморлар ҳам вакцина олишлари зарурми?

Баъзи илмий текширувларга кўра, коронавирус билан оғриб тузалган беморлар вакцина олиши ШАРТ ЭМАС.

Касалликдан соғайган беморлар қонида антитаначалар мавжудлигини текшириш лозим.

Агар COVID-19 га қарши антитаначалар мавжуд бўлса, у ҳолда вакцинация ўтказиш зарур бўлмайди.


Мактабга бориш учун болаларни гриппга қарши эмлаш мажбурийми? Рад этган болаларнинг 1-синфга бормаслиги ростми?

Биз оддий касаллик деб ҳисоблаган грипп ҳаёт учун катта хавф туғдириши, ҳатто оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Кўпинча нохуш оқибатлар асосан болаларда, ёши катта ва суст иммунитет эгалари орасида кузатилади.

Бундай ҳолларда гриппга чалинмасликнинг энг самарали усули бу касалликка қарши эмлаш ҳисобланади.

Шифокор кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда болага вакцина олиш ёки олмасликни баҳолайди.


Ўқитувчиман, 12 йилдан буён бронхиал астма билан оғрийман. Мактаблар анъанавий тарзда ишласа вирус юқтириб олсам касаллик оғир кечмайдими?

Тўғри, бронхиал астмада коронавирус инфекцияси билан касалланиш хавфи юкори. Бу касаллик фонида коронавирус инфекцияни ўрта-оғир ва оғир кечишини ҳеч ким инкор килмайди.

Сиз раҳбариятга мурожаат қилган ҳолда фаолиятингизни масофадан туриб давом эттиришингиз мумкин.


Covid-19 билан касалланиб 18 кун даволандим. Ушбу кунлар учун касаллик варақасини қайси муассасадан оламан?

Ушбу ҳолатда сиз яшаш жойингизга қарашли поликлиникадаги УАШга мурожаат қиласиз ва у сизга касаллик варақасини очиб беради.


Вирусни антитаначалар йўқ қилиши учун қанча вақт керак?

Болалар катталарга нисбатан янги инфекция билан камроқ ва енгил ўтказадилар. Кўп холларда катталар ҳам симптомсиз вирус ташувчи бўлиб қолмоқда.

Чет эл олимлари 30 минтадан ортиқ коронавирус тестидан ўтган бемор клиникасини таҳлил қилишган. Тадқиқотда вирусли юк барча беморлар орасида тақсимланганлиги аниқланган.

Текширувларда симптомли ва симптомсиз беморлар организимида деярли бир хил миқдоридаги вирус зарралари аниқланди. Бу эса вируснинг симптомсиз ташувчи эканлигини исботлайди.

Каналга уланиш:
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official