2023-03-12 19:48:11Хафа бўлмайсан, аразламайсан, тортишмайсан, кўнглинг оғримайди, аммо ҳеч нарса эскисидек эмас, нимадир кам, нимадир бошқача. Ана шу бефарқлик кўнгил кетмоғидир, ана шу бошқачалик юрак совумоғидир.
Хафа бўлиш ҳам яқинликнинг аломатидир. Сиздан хафа бўлаётганлардан ўпкаламанг, улар шунчаки сизни кўнглига яқин олган ҳолос. Инсон бегона деб билганидан асло хафа бўлмайди.