Get Mystery Box with random crypto!

Нега бизни хоҳиш ва истакларимиз тез амалга ошмайди? Олдинги | Дилрабо Исраилова - блог

Нега бизни хоҳиш ва истакларимиз тез амалга ошмайди?

Олдинги постимда айтганимдек, бу 2 дунёимизга боғлиқ.

Энди эса истакларга келсак. Уни амалга ошишини 2 сабабини Аллоҳ бизга берган. Агар шу 2 сабабни баравар қилмасак, мана яна фожия амалга ошмаса ўзимизни бахтсиз ҳис қиламиз.

Хўп энди бу нима?
Бирор бир хоҳиш истак сизда пайдо бўлдими, демак, уни 2 сабабини қилишнгиз шарт :

1 - бу Илоҳий сабаб:  хоҳишингизни амалга ошишини Роббимдан тўғри сўранг, уни хайрлисини ва унга тўлиқ ишониб ич- ичингиздан сўранг. Ичингизда 1% ҳам амалга оширишига яратувчини шубҳа бўлмасин.

2- бу ҳаракатдир. Сизга берилган оёқ, қўл, кўз, қулоқ, бурун, ақл ва ҳ.к ҳаракат қилиш учун танангиз билан тўлиқ фойдаланинг. Уни сизга тўлақонли қилиб берилиши сабаби уни ҳаракат қилиши.
Ишлаш, пул топиш, ҳаракат қилиш ва ҳ.к

Ана энди бу 2 сабабни максимал қилсангиз тез ва осон берилади бунга ишонинг

Мен эса сизга ишонаман буни қила оласиз!!!