Get Mystery Box with random crypto!

Хазонрез – боғларда сарғиш таҳайюл, Таҳайюл пирининг назарго | Дилором АБДУРАҲМОН

Хазонрез –
боғларда сарғиш таҳайюл,
Таҳайюл пирининг
назаргоҳи, боқ,
Шафақ айвонида қушлар зикри-ла
Зарҳал ипак каби
мавжланар бир боғ.

Сархуш хаёл каби
намхуш шохларда,
Илиниб турибди маҳкум япроқлар.
Қадим хотиралар ичра титранар,
Дилгир хазонлар-ла сўнгги сўроқлар.

Нега?..
Нега келдинг?..
Нечун кетурсан?!.
Кўзларинг кўзларим шаҳридан олиб,
Қандайин қоламан,
нигоҳларимни,
Жондай қарашларинг маҳридан юлиб?

Сенингсиз саҳродек қовжирар борлиқ,
Ҳажрнинг сувратин ўяр юракка.
Азизим, тириклик
руҳлар йўлидан,
Интилиб, интиқиб чўзилган кўкка.

Кўк юзин қоплайди минг сирга тўла,
Армонли дийдадек гирён юлдузлар.
Шивирлаб, шитирлаб узилар барглар,
Хазонрез – боғларда босилар излар...

Дилором АБДУРАҲМОН