Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЁМАТ..! Сўрашади мендан баъзилар, Қиёмат кун қай замон кел | ♡➣❦のɨℓのagɨ gaρℓar❦➣♡

ҚИЁМАТ..!

Сўрашади мендан баъзилар,
Қиёмат кун қай замон келар?
Ҳадисларда бордир кўп сўзлар,
Ундан олдин аломат бўлар.

Одамларда қолмас оқибат,
Аёлларда ҳаё ҳам қолмас.
Омонатга бўлар хиёнат!!!
Яхшиликка дуо ҳам олмас.

Тарозидан урушлар бўлар,
Яхшиларнинг устидан кулар.
Бенамозлар дунёга тўлар,
Ширк келтириб яшашар улар!!

Ота она қаровсиз қолар,
Номард ўғил мол дунё йиғар.
Ёри учун совғалар олар,
Унутади қон қардош жигар.

Эркак қолиб аёл кўчада,
Фарзандларин боқиб юради.
Эри бўлса ҳовли дачада,
Ўзгасининг кўнглин олади.

Баъзилари Аллоҳни билмас,
Сиғинишар қабр тошига!!!
Ҳатто Қуръон тиловат қилмас,
Чўкиб борар ўз кўз, ёшига.

Ҳалол туриб харомни ютар,
Шайтон изин кўз юмиб босар.
Ҳар бир кунни гунох қиб ўтар,
Бир кун келиб ўзини осар!!!

Қиёматнинг аломати кўп,
Барин ёзиб тугатолмайман.!!!
Эй дўстларим тавба қилинг хўп,
Қиёматни тўхтатолмайман.!!!


✯┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄✯
@DilimvaHayoli
✯┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄✯