Get Mystery Box with random crypto!

Яхши, ёмон кунларда, Зим-зимистон тунларда, Ҳар доим ва ҳар | 🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🍀

Яхши, ёмон кунларда,
Зим-зимистон тунларда,
Ҳар доим ва ҳар ерда,
Аллоҳ бизни асрасин.

Хушуъсиз намозлардан,
Таъсирсиз овозлардан,
Нифоқли маразлардан,
Аллоҳ бизни асрасин.

Узоқ, яқин йўлларда,
Яхши, ёмон қўлларда,
Ҳатто дарё, чўлларда,
Аллоҳ бизни асрасин.

Мунофиқнинг ишидан,
Ёмонлар миш-мишидан,
Хоиннинг қилмишидан,
Аллоҳ бизни асрасин.

Хоин бўлган дўстлардан,
Назари бор кўзлардан,
Фойдаси йўқ сўзлардан,
Аллоҳ бизни асрасин.

Нотўғри тарозидан,
Қарз сўраш балосидан,
Мазлумнинг дуосидан,
Аллоҳ бизни асрасин.

Судҳўрларнинг пулидан,
Шайтонларнинг йўлидан,
Жаҳаннамнинг чўғидан,
Аллоҳ бизни асрасин.

Етим молин ейишдан,
Сўнг емадим дейишдан,
Ҳаром пулдан кийишдан,
Аллоҳ бизни асрасин.

Амали йўқ сўзлардан,
Ҳаёси йўқ кўзлардан,
Икки юзли дўстлардан,
Аллоҳ бизни асрасин.

Бошга келар кулфатдан,
Ичи қора улфатдан,
Ҳатто қуруқ туҳматдан,
Аллоҳ бизни асрасин.

Вафоси йўқ ёрлардан,
Енгилмас ағёрлардан,
Ёмон кирдикордардан,
Аллоҳ бизни асрасин.

Роббим асра яхшини,
Инсонларнинг нақшини,
Ҳаром ишга қаршини,
Роббим Ўзинг асрагин.


https://t.me/dilimga_yaqinim