Get Mystery Box with random crypto!

Dildora_kosmetolog | Блог

Telegram kanalining logotibi dildorakosmetologclub — Dildora_kosmetolog | Блог D
Telegram kanalining logotibi dildorakosmetologclub — Dildora_kosmetolog | Блог
Kanal manzili: @dildorakosmetologclub
Toifalar: Bloglar , Goʻzallik
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 675
Kanalning ta’rifi

Гўзаллик, саломатлик, чирой! Менинг иш жараёнимдан лавхалар, косметологияга доир фойдали маслахатлар.
Каналимизга қўшилинг ва гўзал булинг!
Савол ва мурожаатлар учун - @dildoraclub_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-12-15 12:13:09 200 та "Ҳа" йиға оламизми акция эълон қилиш учун?
5.0K viewsedited  09:13
Ochish/sharhlash
2020-12-15 08:46:02 Салом хурматли Азизларим!

Кунингиз хайрли бўлсин! Сизларга ёзмаганимизга хам анча вақт бўлди.

Блогни кузатиб келаётган бўлсангиз, бир неча ой аввал барча дарсларим тўпламига кузги акция эълон қилиб, хаммасини харид қилганга 50 фоиз чегирма қилиб берган эдик.

Йилнинг охирида ана шу акцияни такрорлаб беришимни истайсизми?


Бир дарснинг пулига хамма дарсларимни олишингиз мумкин бўлади!

Пастдаги мос тугмачани босиб қўйинг

Иштирокингиз учун аввалдан рахмат

@dildorakosmetologclub
5.6K views05:46
Ochish/sharhlash
2020-12-06 20:33:50 ​​Хаммага хайрли кеч!

Кун охирлаётган бўлса хам, ўз хурсандчилигимиз билан бўлишмоқчимиз! Кўплаб ўқувчилариимздан жўнатмалар олганмиз ва олиб турамиз. Айниқса, дарсларимиздан фойдаланиб, хаётларида ижобий ўзгаришларга эришган шогирдларнинг жўнатмаларини ўқисак, бошимиз осмонга етади. Демак, қилаётган ишларимиз бежиз эмас.

Қандайдир муаммодан азият чекаётган, устига устак, бизни берган билимларимиз асосида бошқа одамларнинг муаммоларини хал қилаётган ўқувчиларимиз ютуқларини билиш жуда хам ажойиб.

Ферузахон, жўнатмангиз учун ташаккур, фаолиятингизда куч-қувват ва омадлар тилаб қоламиз. Яна хам баландроқ чўққиларни забт этиш насиб қилсин!

@dildorakosmetologclub
9.4K views17:33
Ochish/sharhlash
2020-12-05 10:56:30 ​​Қиш бу пилинг қилиш ва пигмент доғларга қарши курашиш учун жуда қулай вақт.

Бизни ўлкамиз табиат шароитлари жихатидан бошқа ўлкалардан анча фарқ қилади. Чунки бизда қуёш анча фаол, интенсив. Шунинг учун хам бошқа жойларда қилиш мумкин бўлган муолажаларни шарт шароитимизга эътибор бериб кейин амалга ошириш яхши. Бўлмаса анача мунча муаммоларни орттириб олиш хам мумкин.

Пилинг қандай муолажа?

Пилинг бу шундай амалиётки, унинг давомида терининг устки қатламини олиб ташлаш воситасида юз терисини тозалаш. Муолажа оқибатида тери устки қатламини йўқотганлиги хисобига тез суъратда ўзини тиклай бошлайди ва барча воситаларни жуда хам яхши ўзлаштиради.

Нимадан эхтиёт бўлиш керак?

Пилинг муолажасидан сўнг терининг қуёш нурларидан химояси пасаяди ва у куйиб қолиши, яъни унда доғлар рўй бериши мумкин. Шунинг учун бу муолажани қишда амалга ошириш тавсия этилади.

Пилингдан сўнг теридаги майда нуқсонлар йўқолиб, терининг ранги тикланади ва у ёшаради.

Кўплаб сўровлардан келиб чиққан холда уй шароитида пилинг муолажасини амалга оширишни ўргатадиган дарс тайёрлага киришдик.

Кутинг, яқинда сизни ажойиб янгилик билан хурсанд қиламиз...

@dildorakosmetologclub
16.8K views07:56
Ochish/sharhlash
2020-12-04 13:33:34 Молочко дарсини акция нархида оламан деганлар диққатига: акция вақти тугаяпти, тезроқ тўловни қилиб дарсни олволинг, нархи ошади!
3.4K views10:33
Ochish/sharhlash
2020-12-01 13:56:57
Хаммага салом! Анча вақт аввал косметик молочко тайёрлаш дарсини ишлаб чиқиб тақдим этган эдик. Тан олиш керак, хар қандай нарсани яхшилаш мумкин. Аввалги дарс бўйича кўплаб саволлар бўлган эди. Шунинг учун молочко тайёрлаш дарсини яхшиладик.

Юқоридаги постда молочконинг фойдали хусусиятлари хақида айтиб ўтилган.

Бугун сизларга уй шароитида барча юз териси турларига мос келадиган молочко тайёрлашнинг янгиланган дарсини тақдим қиламиз.

Хар бир янги дарсни чиқаришдаги анъанамизга риоя қилган холда ушбк янги дарсга хам 5 кун давомида 25 фоиз чегирма эълони қиламиз.

Саволларни олдини олиб айтамиз: яшайдиган эойингизда молочко тайёрлашда ишлатиладиган қайсидир нарсалар топилмаса, уларни хеч қандай муаммосиз ўзимиздан олишингиз мумкин бўлади.

Сизга уйда бемалол ва тўлиғича тайёрлаш мумкин бўлган дарс берамиз, хотиржам бўлинг. Хеч нарсани ва хеч қандай билимни яшириб қолмаймиз

Янги молочко тайёрлаш видеодарсини олиб уйда мустақил тайёрлаш учун @dildoraclub_bot га мурожаат қилишларингиз мумкин.
10.8K views10:56
Ochish/sharhlash
2020-12-01 13:41:49 ​​​​Жуда кўп сўровлардан келиб чиқиб таъсирли, муаммоли ва қуруқ юз териси сохибаларига мустақил тайёрлаш мумкин бўлган тозалов воситаси рецептини нихоят тайёрлашга киришдим.

Бу "косметическое молочко" рецепти.

Аслини олганда бу воситани хар қайси юз териси сохибалари тозалов учун ишлатишлари мумкин. Уни ёрдамида макияж воситаларини, тонал кремни, хуллас барча тозалаб олиб ташлаш керак бўлган нарсаларни барчасини тозалаш мумкин.

Ўзларингизга маълум, ёғли воситаларни ёғли нарса билан тозаланади. Яъни, тонал кремни тозалаш учун айнан мана шу молочко жуда хам қўл келади.

Хаттоки пудрани (аммо пудра ишлатишни доим тақиқлаганман) ҳам тери тешикчаларидан яхшилаб тозалаш учун аввало молочкода ювиш ва сўнгра пенька ёки тери учун мулжалланган махсус тозалаш геллари ёрдамида чуқур тозаланса тиришлар тушишни олдини олган бўласиз.

Агар аввал берилган косметик совун рецептини қуруқ юз териси сохибалари ишлата олмаган бўлсаларингиз, бу молочкони тозалаш учун бемалол ишлатсаларингиз бўлади. Чунки бу восита косметик совундан фарқли ўлароқ юз терисини қурутмайди.

Косметик молочкодан подводка,тоналка, тушлар, помадалар қутула олмайди, барчасини самарали равишда тозалай олади.

Ўзи ёғли восита бўлганлиги учун қуруқ терига айни муддао.Шу билан бирга кўз атрофи, лаб, юз ва бўйин сохаларни тозалаш учун мос келади.

Хуллас, универсал восита десак, адашмаймиз. Молочко воситасида юз терисини тозалагандан сўнг парваришнинг тониклаш қадамини амалга ошириш зарур бўлади.

Бунда муаммоли ва ёғли терилар сохибалари косметик совун ва болтушка тоникидан фойдаланишса, қуруқ ва сезувчан юз териси сохибалари эса атиргул тоникидан фойдаланишади.

Барча тафсилотларни яна берамиз, кутинг...

Саволлар билан @dildoraclub_bot га мурожаат қилишларингиз мумкин.

@dildorakosmetologclub
2.2K views10:41
Ochish/sharhlash
2020-11-23 13:21:14 Барчага салом, яхшимисизлар?

Агар каналимизни кузатиб келаётган бўлсангиз, яқин кунларда қуруқ юзлар учун махсус "Пушти пенка" тайёрлаш видеодарсини сотувга чиқарган эдик.

Бизга ишониб, бу дарсни олган мижозларимиздан илк жўнатмаларни олишни бошладик. Қимматли вақтини ажратиб бизга шундай жўнатмани тайёрлаган Садоқатхонга ташаккур билдирамиз. Катта рахмат!

"Пушти пенка" эса кунлар совуқ ва уйлар хавоси истилгани учун қуруқ бўлиб боргани туфайли яна хам долзарб ва керакли бўлиб бормоқда!

Азизларим,ишончли воситани ўз қўлингиз билан тайёрланг

Видеодарсни сотиб олиш бўйича қаерга мурожаат қилиш кераклиги юқоридаги постларда айтилган

Ўзингизни севинг деб, @dildorakosmetologclub
4.4K viewsedited  10:21
Ochish/sharhlash
2020-11-22 13:23:45 Хозир бир мурожаатчи билан ёзишдик, молочко олдим, юзимни ёмон қилди, соч тўкилишга маскани дарсини ишлатдим,бадтар бўлди деди. Кимлигини айтмайман, тўғри келмайди.

Фақат бир нарсани тушунтирмоқчиман холос.

Сизга дарсимизни арзон гаровга сотаётган ЎҒРИ мутахассис эмас, шуни унутманглар. Юзингиз турини билмайди, сочингиз бўйича маслахат бера олмайди. Рецептни ўзини арзонга сотади ва ғойиб бўлади. Сиз эса чув тушиб ўтираверасиз.

Энг асосийи бир тушунча: автомашинани уни ясаган, барпо қилган одамдан яхшироқ биладиган борми?

Рецептларим, дарсларим хам шундай! Мендан бошқа уларни ким хам яхшироқ билар эди, розилигимни олмасдан сотаётган ўғрими?

Оддий рецептлар шунча пул турадими деган гаплар келяпти. Биринчидан, рецептлар оддий эмас, эксклюзив, бошқа жойдан топа олмайсиз. Чунки билимимни қўшиб ишлаб чиққанман.
Иккинчидан, сиз фақат рецептни эмас, билимимни, сотувдан кейинги кузатувимни хам сотиб оласиз. Қиймати шунда. Мана шу дарсларга доир хамма саволларга жавоб бераман.

Танлов ўзингиздан, хаммага инсоф ва комил иймон тилайман, @dildorakosmetologclub
3.8K views10:23
Ochish/sharhlash
2020-11-21 12:03:06 Юқоридаги постда косметик молочко хақида маълумот бериб, ортидан косетик молочко тайёраш видеодарсини тақдим этган эдик.

Янгилигимиз бор, аввал берилган молочко рецептини қайтадан ишлаб, такомиллаштирдик.

Энди умуман янгиланган молочко тайёрлаш дасини олишингиз мумкин. Олдинги дарснинг камчиликлари (солинадиган махсулот подделькаси чикканлиги сабабли) бошка махсулотлар билан янаям фойдали килиб бу янги дарсимизда тўғриланган.

Мархамат, юқорида берилган хусусиятларга эга бўлган ва барча юз сохибалари қўллаши мумкин бўлган воситани тайёрлаш дарсини оламан десангиз, @dildoraclub_bot га мурожаат қилишларингиз мумкин.

Сиза саломатлик ва гўзаллик тилаб, @dildorakosmetologclub
3.5K viewsedited  09:03
Ochish/sharhlash