Get Mystery Box with random crypto!

​​Салом хурматли ўқувчилар, обуначилар! Ишимиз кўплигидан сиз | Dildora_kosmetolog | Блог

​​Салом хурматли ўқувчилар, обуначилар!

Ишимиз кўплигидан сизларга бирор нарсаларни бериб боришга хам унча ортина олмаяпман.

Аммо мухим нарсалар бўлса албатта улашаман. Бугун сизларга бир ўқувчим жўнатмасини кўрсатмоқчиман.

Менга улитка терапия тўғрисида кўплаб саволлар берасизлар. Бу хақда фикрим аниқ: улиткатерапия хавфли, юзингизга зарар келтириши эхтимоли катта. Чунки улиткани касал юзга тушгандан сўнг сизга қўйишлари мумкин. Хеч ким гарантия бермайди, тан хам олмайди, даволаб хам бермайди. Шунинг учун ўзингизни ўзингиз химоя қилинг.

Пастдаги скриншотда ўқувчим жўнатмаси, улиткатерапия қилгандан кейин яра тошиб кетибди.

Эхтиёт бўлинг. Айтилган болтушкага қизиқсангиз ботга ёзинг.

Хаммага соғ саломат бўлишни тилаб, @dildorakosmetologclub