Get Mystery Box with random crypto!

Кеча қўйган постимга келган изоҳлардан бирига кўзим тушди. Унд | Дилдор

Кеча қўйган постимга келган изоҳлардан бирига кўзим тушди. Унда: “Ишқи илоҳий бўлса ёки қалб Аллоҳга боғланса илҳом берилади”, маъносида гап ёзилганди. Очиб ўқийман десам, негадир изоҳ ўчириб юборилган экан. Кун бўйи шу сўз ҳақида ўйланиб юрдим. Бу қоида бўладиган гап. Ҳақиқатда, Аллоҳга боғланиш ҳосил бўлса, У Зотга ҳақиқий муҳаббат қилинса, инсонга илҳом берилади. Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳ дарслардан бирида айтган эдилар: “Тазкия аҳли бора-бора қалблари юмшаб, табиатлари мулойим бўлиб қолади. Ўзлари шеър табиат бўлиб қолишади. Айтадиган гаплари балоғатли бўлиб, гўзаллашиб кетади”.
Аллоҳ таолога боғланиш, У Зотга чин муҳаббат қилиш нафақат илҳомнинг, балки барча гўзаллик ва хайрнинг сабаби бўлади.
Аллоҳим, қалбларимизни илоҳий муҳаббатдан насибадор қилгин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ
Kanalga obuna bo'ling!