Get Mystery Box with random crypto!

💞Dil_Dardi

Telegram kanalining logotibi dil_dardi — 💞Dil_Dardi D
Telegram kanalining logotibi dil_dardi — 💞Dil_Dardi
Kanal manzili: @dil_dardi
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29
Kanalning ta’rifi

Minglab chaqirim masofalar ham bir qadamdan boshlanadi😊
Harakatdan to'xtamang

🧔🏻 Creator #GospodinMilliarder

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2019-03-22 08:31:23 ​​ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР...

( 59 - қисм )


t.me/Dil_Dardi
1.9K viewsedited  05:31
Ochish/sharhlash
2018-12-22 12:04:03 Наманган , Фарғона , Қора сув ... яна бошқа ерларни йигитлари билан вертуал ҳаётда севишардим. Одно қизиқда ... однодаги йигитлар вопшем қизиқ.... ҳеч ким сени кимлигинг , ёшинг нечалигини сўрамай гўёки главний расмингдаги қиз билан гаплашаётгандай ўлдим , куйдим қиладимие.... личькада жоним , асалим деб юрагингни ўйнатадимие...
Дугоналаримни ҳаммасини ҳам ҳар профилида ҳар ҳил йигитлар билан "отношения"си бор эди. Ўзимизни алоҳида шахсий профилларимизни закрыть қиволиб ўшанга ўзимиздан бошқа друзья олмай , ошиқларимизни устидан кулиб юрардик . Дугоналаринми ичида энг ёши каттаси ва энг ариғи (озғин) мен эдим. Ариғлигим учун улардан каттага ўхшамасдим тенгқурлардай эдик ... Мен тор жинсий шимларни кийиб эшилиб юриб қолсам улар аския қилишиб "Зади пионерка , переди пенционека"сиз дейишарди. Ҳақиқатдан орқамдан кўрган одам озғинлигимга мени ёш қиз деб ўйлаши мумкин эдию олдимга ўтиб башарамни кўргач "эээ энамдан ҳам қари кампир экану" дерди. Ўзим қариётган бўлсам ҳам кўнглим ҳамиша ёш эдида мени .... (тиржайиб)

Давоми бор...
ДИЛОРА ОСМАН ҚИЗИ
4.4K viewsedited  09:04
Ochish/sharhlash
2018-12-22 12:03:03 Мен ҳам уларга қизиқиб профилларимни сонини кўпайтирдиму уларчалик устагар бўлолмасдан кўпроқ адашиб кетиб бошқа профилим борлигини йигитларга билдириб қўярдим. Бу пайтга келиб ўғлим йигит бўлиб қолган , мен бўлса однода у тенгги йигитларни бошини айлантириб вертуал ҳаётда ёшариб олиб болам қатори йигитлар билан севишиб юравердим. Қармоғимга Наманганлик 90 - йил туғилган йигитча тушиб анчагача у билан однода эр - хотиндай гаплашишиб иккаламиз "отношения" қўйиб олдик . У мени бошқа йигитлар билан каментда ёзишаётганимни кўрса рашк қилиб урушса менга бу жуда ёқиб тушарди. Оҳири ўзимча араз қилиб ундан зериккандим друзьямдан ҳам отношениядан ҳам ўчириб ташладим.
Кейин яна бир Наманганлик шустрий бола билан бир каментда танишиб қолиб у мени роса ўради.... Мен унга ўзимни однони билмайдиган содда қиз қилиб кўрсатиб "шу односидан ҳам йигитлардан ҳам зерикдим ... мени ҳеч тинч қўйишмаяпти" - дедим. Йигитча менга рахми келди шекилли "Унда бошқа профиль очиб бунга кирмай қўйинг" - деганди мен "янги профиль очишни билмайман , буни менга дугоналарим очиб беришган" - дедим. Йигитча мен учун дарров битта янги профиль очиб , главнийсига кетворган қизни расмини қўйиб личькамга логин , паролини ташлаб "Сизга янги профиль очдим , кириб кўрингчи ёқармикан " - деди. Мен логин паролни ёзиб кирсам не кўз билан кўрайки йигитча ўзини машхур профилига менга қилган профилини "отношения" қилиб қўйган экан. "Қанақасига машҳур профиль?"- дерсиз ? Йигитчани друзьясида 5000 (беш минг) та одам бор эканда... бўлибам кўпчилиги ўрисларни ташкил қиларкан. Мен ундан "Нега отношенияга қўйдиз ?" - деб сўрасам у "юрагимга яқинроқ бўлинг дедимда асал қиз мени қанотим остида бўлсанггиз сизга ҳеч ким , ҳеч нарса деёлмайди" деди. Вертуал ҳаётдаги бахтимдан сармаст бўлиб "отношения"мдаги йигитимни друзьясидаги ҳамма меҳмонларни кутиб оладиган бўлдим. Бу профилим борлигини вақтинча дугоналаримга айтмадим. Негаки улар янги ошиғимни йўлдан уриб , гап отишларини ҳоҳламагандим. Бу йигитни кўзига нарги профилимга кирмай қўйгандай кўриниб ўзим бошқа профилларимда айланиб ҳар ҳил йигитчаларни бошини айлантириб юравердим.. ҳамма профилимда ҳар ҳил йигитлар билан "отношения" , "С браке" бўлвогандим.


@Dil_Dardi
3.5K viewsedited  09:03
Ochish/sharhlash
2018-12-22 12:02:03 Ўзимга ўхшаган ўртоқларим ҳаммасида яхши телефонлар , энг пасти меники эди... Кейин улардан паст бўлишни хохламай мен ҳам емай , ичмай тўплаган пулимга рангли телефон олдим. Бизга телефон яхши эдида . .. ким қаердалигини билиб олиш учун қўнғироқ қилсак бўлди эди. Аавваллари телефонсиз соатга қараб чиқардик , ё уй телефонида гаплашардик... Эндиликда қўлимиз телефон кўриб қайси биримиз "жирний клиент" топсак бир биримизга қўнғироқ қилиб бир зумда айтилган жойга етиб борардик. ...
2012 - йили шу кўчадан топган дугоналарим орқали мен ҳам интернетга уланиб одноклассникда ўзимга профил очтирдим. Мени интернетда юришга унчалик уқувим йўқ эдию аммо дугоналаримни калласи ҳар нарсага етарди.... Улар ўзларига чиройли ник қўйишиб , главний расмларига ҳам таниқли артисларними ё чиройли қизларними расмини қўйишиб однони гуллатишарди. Дугоналаримни никлари "Ширин Малак", "Шаддод қизалоқ , севгидан йироқ" , "Жонимни жониман" , "Асалка" , "Фаришта Фея" , "Сен бўлмасанг бошқаси" ва ҳаказолар эди. Мен уларни ичида энг қоралигим учун улар менга "Мулатка шакалатка" деб ник ёзиб беришди. Ҳаммамиз главний расмимизни тинмай чиройли қизларни расмига алиштириб , ёшимизни 18 - 19 ёш қилиб , ўзимизни ёшартириб однодаги йигитчаларни қийратиб юрдик . Бора - бора дугоналаримни ҳаммасида уч - тўрттадан профиллари пайдо бўла бошлашди. Ҳаммасида ҳар ҳил ёш , ҳар ҳил шахар , ҳар ҳил ник .... битта йигитни ҳамма профилида синаб , устидан кулишадиган бўлиб олишди.


@Dil_Dardi
2.9K viewsedited  09:02
Ochish/sharhlash
2018-12-22 12:01:03 ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР...
( 58 - қисм )

Маҳбуба опани жигарларингни умри давомида қилган қабиҳ ишларини эшитавериб тепа сочим тикка бўлди. Улар ҳақида эшитган ҳар бир гапни ёзишни ўзимга маъқул кўрмадим. Эшитган мени қанчалар асабим бузилган бўлса сиз ўқувчининг ҳам мени аҳволимга тушишинггизни ҳоҳламадим. Бу шайтон малайлари ёвуз ишларидан мағрурланиб "Мен шунақаман" , "Мени жигарларим шунақа бандит , калла кесар " , "Мени опаларим шунақа мард , гапирганни оғзини пул билан уриб ёради" деб мақтанишлари ақлга сиғмайди... Шунинг учун Маҳбуба опага ўзига ўхшаб дангал "Менга энди жигарлариз ҳақида гапирмасанггиз ... эшитган сарим ёмон бўлиб кетяпман ... ундан кўра ўзиз ҳақизда гапиринг , ўғил - қизиз ҳақида гапиринг" - дедим. Шундан сўнг Маҳбуба опа боғдан тоғдан келмасдан шу кунгача бошидан кечирган "ширин" ҳаётини сўзлай кетди.
Шундай қилиб орадан йиллар ўтса ҳам мен ҳалиям ўша - ўша кайфимни суриб , Масквада хохласам ишлаб , ҳушим келмаса ишламай , зериксам ўзимга ўхшаган дугоналар билан бирга юриб "ов"га чиқардик , байрамларда ҳаммамиз бир бўлиб ичиб , чекиб кайф - сафо қилиб юраверардик. ...
2005 - 2006- йиллари қўл телефон модага кириб уй телефонларига эҳтиёж йўқола бошлаб ҳаммани қўлида Motarolla , Samsung , Nokiya русyмли телефонлар пайдо бўла бошлади. Мен ҳам модадан орқада қолмаслик учун 2008 - йил ишлатилган эски телефонни арзон 500 рублга олиб ишлатиб , бир йўла телефон жиндисига айландим. У вақтлар хозиргидақа зўр телефонлар йўқ , оддий оқ қора телефон бўлиб ранглиларини ишлатилгани ҳам қиммат эди.


@Dil_Dardi
2.6K views09:01
Ochish/sharhlash
2018-12-22 12:00:16 ​​ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР...
( 58 - қисм )


@Dil_Dardi
2.4K views09:00
Ochish/sharhlash
2018-12-22 11:35:12 Ҳулкар билан эри ишлаб топганини тангасигача уйига жўнатишган , қайна - қайнатаси ўзлари ҳам пул қўшишиб уларни уйини битиришди. Ҳозирги кунда Ҳулкар опамни энг ишонган боласи. Ҳаммага уни мақтаб гапиради.... Кенжа қизи бўлса ўзимиздан чиқиб қаровсиз қолганига ҳамма билан севишавериб оҳири бир йигитча билан сал шўхлик қилиб қўйибди. Уни ўша йигитга ўраб чирмаб бервордик . Куёв болани уйидагилар "Ўғлимиз ҳали ёш , тўй қиладиган аҳволимиз йўқ" дейишганда опам мардлик қилиб "Иккаласи бир бирига кўнгил қўйган экан ёшларни бахти учун мана мен турибман. Сизлар тўй ҳаражатидан ҳавотир олманглар , ҳаммасини ўзим кўтараман... Бизга сизларни ҳеч нарсанглар керакмас . Тўй ва фотиҳага кетадиган латта путтагача ҳеч кимга билдирмай мен ўзим сизларга олиб келиб бераман сизлар шу нарсаларни эл кўзига ўзимизга қайтарсанглар бўлди... гўёки бу нарсаларни сизлар қилган бўласизлар" деб бир нарса қилиб шу кенжа қизини ҳам эрга бериб қутилди.
Манзура опам шунақа ким гапирса оғзига пул билан уриб ёпадиганларданда ....

Давоми бор...
ДИЛОРА ОСМАН ҚИЗИ


@Dil_Dardi
2.3K viewsedited  08:35
Ochish/sharhlash
2018-12-22 11:32:01 Санобарни эри келганда ёлғондакам кўз ёш тўкиб "Детский плошадкада ўйнаётганди , мен бирровга магазинга кириб чиққунимча ердаям , кўкдаям йўқ ... қидирмаган жойим , бормаган мелисахонам қолмади. Ҳамма уни излаяпти .. уни ўғирлаган одам узоққа олиб кетган шекилли дараги чиқмаяпти" деб турли баҳоналар ўйлаб топибди.
Бу ишлардан кейин орадан бир икки ой ўтиб Санобар бола куйитида кўп сиқилиб қорнидаги ҳомиласи чала ва ўлик туғилди , яъни муддатидан олдин бола ташлаб қўйди. Бечора қизни онаси ёшлигидан айб иш қилсайла уни бошига тинмай муштлаб уриб ақлини сал кирди - чиқти қилиб қўйганди. Энди боласини куйитида вопшем томи кетиб қолди. Шундан кейин Санобар ёлғиз ўртанча қизи билан қолиб бошқа фарзандлик бўлолмади...
Манзура опам шунақа қилиб катта қизини бахтини , ҳаётини расво қилган.
Иккинчи қизи Ҳулкарни турмушга берганидан кейин униси ҳам бошки фарзандни қиз туғди. Ҳулкар қизларини ичида энг чиройли ва энг марази , онасидан ўтган пишиқ эди. Уни пешонаси ялтираган экан.... келин бўлди бой хонадонга , ювош ва чиройли бўйнидан бойлаб қаёққа еталаса ўшаёққа индамай кетадиган эр ёзилган экан... Қиз туғишига опам бориб уни кетини "қулфлаб" "Анави жинди опангдай сен ҳам потиратиб туғмагин. Боланг қачон беш ёшга кирсин кейин туғарсан унгача уйингни битказиш" - деб эри иккаласини Масквага опкелиб бошқа бир алкашни уйига квартирага жойлаган.


@Dil_Dardi
2.2K views08:32
Ochish/sharhlash
2018-12-22 11:31:11 Негаки ўзи Масквада ... уйда мўмингина эридан бошқа катта одам йўқ ... Опамни бошини ичиям , ташиям қатиб оҳири келаси йил ўғлини уйлаб , кейинроқ Хулкарни ҳам узатиб Санобарни икки боласи билан Масквага олиб келиб қудасига "Энди болаларимиз ишлашиб ўзлари пул қилишиб уйларини битказишсин , мен ҳам қўлдан келганча ёрдам бераман" - деб куёвини ҳам ойлигини уйига жўнатмасдан тўплайдиган бўлди. Санобарни катта қизи тўрт ёшга кичиги икки ёшга тўлганига Манзура опам уни тинмай сўкиб "Ит туққандай туғмай ўл , бошимга битган бало бўлдинг. Ўзимни шунча проблемам туриб энди сени икки боланг билан боқаманми ?" - деб ўтирса ўпоқ , турса сўпоқ деб унга кун бермаган. Санобар онасини қийноқларига чидолмай болаларини олиб эрини олдига кетмоқчи бўлибди. Опам уни уриб "Ҳа нима эрингни соғиниб қолдингми ? Яна қорнингга бола солиб келмоқчимисан ? Кетингни қисиб шу ерда ўтир , бўлмаса етимларингни олиб Аравонга қайнангни катакхонасига бориб яшайсан. Мени уйимга бораман деб овора бўлма" - деб дўқ қилибди.
Санобар опам уйда йўқлигида эрини ишхонасига уй телефонидан қўнғироқ қилиб эри билан гаплашиб йиғлаб "Қийланиб кетдим , мени олдизга опкетинг" - дебди. Эри унга "Бу ер стройка бўлса , ҳамма эркаклар битта вагонда яшасак , ёш болаларни қўймайдиям... бироз чидаб яшаб туринглар , ёки билет олиб уйга жўнатиб юборайми ?" - дебди. Санобар эрига онасини гапини айтиб "қаерга ҳам сиғардик" дея йиғлабди. Орадан анча вақт ўтиб Санобарни эрини иш жойида ҳам бир икки ойдан бери ойлиги задержка бўлиб берилмаётганидан у ҳам сиқилиб қолибди. Бу ёқда опам тинмай Санобарни эговлаб "Эринг бир бўлса ойлигини олиб энасига жўнатган , бизни алдаб "ишхонам ойлигимни бермаяпти" деб баҳона қиляпти холос" - деб жаврашини қўймабди. ...
Орадан ойлар ўтиб , йил ҳам ўтди... Бу орада Санобарни эри ҳар ойлик олганида пулини қайнонасига бергани келиб баҳонада болаларини кўриб , хотини билан дийдорлашиб юрган. Манзура опам куёви келганида унга хотини ва болаларини боқаётганини, квартирасида текинга яшаётганини гапириб миннат қилган . Бўлмасам Санобар иккала қизини еталаб совуқни совуқ демай , қор ёмғирдаям бирга олиб юриб кўкат сотиб келаркан. Манзура опам ёш эрига парвонаю ўз невараларига раҳми келмас , ёмғир сочиндаям қизига қўшиб "Бориш энанг билан айланиб келиш , сенлар йўғингда сал одамга ўхшаб бир паст тинчгина дам олай" деб жиркиб ҳайдаркан. Санобар аясига "Кўча совуқ , болаларни ҳеч бўлмаса бирини опқолинг" - деса опам уни сўкиб "Буларинг бири бўлмаса бири ёлғиз жим ўтирмай йиғлаб мени хуноб қилади. Кўча совуқ бўлса иссиқ кийинтириб ол , ёш бола совуқни билармиди ? Тоза ҳавода ўйнаб келишадида. Ўзи сен бездакумент юрсанг , икта боланг билан юрсанг мелиса ушамайдиям ..бу ошқовоқ каллангни ишлатда." - деркан.
Эри ҳар ойда келиб кетиб юргандан Санобар яна ҳомиладор бўлиб қолганини онасидан яширган. Ҳомиласи беш ойлик бўлганида опам бундан ҳабар топиб қизини роса қарғаб "олдирасан" дебди. Санобар "буниси ўғил бўлсачи" - деб унамаса ўзи мажбурлаб духтирга оборибди. Духтирлар Санобарни текширишиб "бола катта бўлиб қолибди" - деб аборт қилишга унамаган. Буям камдай қорнидаги боласи яна қиз бола экан. Опамни жони чиқиб қизини бошига муштлаб уриб оғзига келган уятсиз гаплар билан уни роса сўкибди. Ҳаммасидан энг даҳшатлигини айтсам ишонмайсиз...
Опам қизи уни гапига кирмай яна ҳомиладор бўлганига , туғулажак невараси қиз болалигини билгач Санобарни "Қиз кўпайтириб нима қиласан ? Яшашга тайин жойинг бўлмаса , сўтак эрингни топгани чой - чақа бўлса...уйда егани нонинг йўқ , сени болаларингни қорни ҳам , усти ҳам мени гарданимда бўлса... Ўзингни аҳволингни қара , шу туришингда учта қиз сенга ортиқчалик қилмайдими ?" деб унга билдирганми , билдирмаганми бунисини билмадиму Санобарни беш ёшлик қизини олиб чиқиб қаердадир , кимгадир 3000 (уч минг) рублга сотиб юборибди. Кейин ўзича тарқатиб "Неварам кўчада ўйнаб юрганида кимдир ўғирлаб кетди" деган гап тарқатди.
2.1K views08:31
Ochish/sharhlash
2018-12-22 11:24:48 ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР...
( 57 - қисм )

Шундай қилиб Манзура опам ёрдамида Анора опани квартирасидан чиқиб кетдим. Кейин ўз билганимча яшаб , ишлаб , ишламай кунимни ўтказиб юравердим. ... Мени ҳаётимни шу ерда қўятурайликда энди сизга Манзура опамни ҳаётидан гапирсам ...
... Манзура опам катта қизи Санобарни уриб қўлини синдирганини куёвидан яшириб "йиқилиб тушиб қўли қайрилиб қолибди" - деб қутилган. Кейин қизи қайсарлик қилиб ҳомиласини олдирмай уйига бориб яна қиз туғибди. Опам уни сўкиб "Тег юриб туғмай турганингда уйингни битириб рўзғоринг алоҳида бўлганидан кейин яхшилаб даволаниб туққанингда ўғил туғардинг , мана энди бингга буланиб икта боланг билан камуналка уйингда яшайверасан" - дебди. Опамни гапида бир томонлама жон бор эди. Қудаҳола бекорга Санобарни ҳам ўғлига қўшиб Масквага жўнатмаган эканди. Манзура опам иккаласини ишга жойласа шу баҳонада уларни чекини биткизмоқчи , камига кенжа ўғлини ҳам уйламоқчи бўлган эканди. Санобар иккинчи фарзандини туғиб олдида ўтирганига ўғлини топганини рўзғорга ишлатибди. Кенжа ўғли бир қизни севиб қолиб тинмай онасини қистаб "Тезроқ шу қизни обермасайиз уйидагилар бошқасига берворишаркан" - деб оёқ тираб туриб олганига қуда ҳоламиз Санобарни юк тақию болалари билан ота уйига ташлаб келиб "Вақтинча шу ерда яшаб турасизлар энди... қайин укайизи сизларни уйизга уйлайман" - дебди.
Манзура опам қудаси унга маслаҳат солмай қизини бола чақасию юки билан уйига ташлаб кетганини эшитиб роса жаҳли чиқибди. Лекин қудасига ҳеч нарса деёлмабди. Уни қудаси мулойим супиргида ... ширин гапириб одамни жонини суғириб оладиганлардан. Опам бўлса бу пайтлар Ҳидоятхон ўғлини уйлайдиган бўлиб юрганди. Қудаларига уларни аҳволини билиб туриб қизини олиб кетишларини айтолмаса ... Қудаси мулойимгина бўлиб "Вой қудажон уйлариз кўпку .. бизникига ўхшаб кўпчилик ҳам эмассизлар" - деса нима дейди ? Бу томонда иккинчи қизи Ҳулкарга ҳам совчи келаётганини эшитган. Келган совчилар катта қизини эрдан ажраб уйда ўтирибдикан деб ўйлашидан чўчирди.


@Dil_Dardi
1.9K views08:24
Ochish/sharhlash