Get Mystery Box with random crypto!

Бу ишлардан ҳам бора - бора зерикдим ... кейин группалар айлан | 💞Dil_Dardi

Бу ишлардан ҳам бора - бора зерикдим ... кейин группалар айланадиган бўлдим . Интернетдан клиплар кўриб , эҳтиросли хикоялар ёзиладиган гиуппаларда хикоялар ўқийдиган одат чиқардим. Ўша группани каментларида йигитлар билан ёзишиб "Мен уятдан кейин туғилганман" деб уларни друзьямга қабул қилиб личькада эр хотиндай гаплашиб юрдим.... Агар улар расмимни сўраса группалар айланиб оддий расмлардан чиройли , ярим яланғоч қизларни расмларини коперават қилиб уларга "мана мен" деб кўрсатардим... Кейинчалик шу профилларимга кам кирадиган бўлиб ўзимга бошқа янги профиль очдим. Уни главний фоткасига рўмол ўраган , ҳамма ёғи ёпиқ , чиройли қизларни расмини қўйиб никини ҳам ўзига мослаб "Муслима" деб "эсли қиз"га айландим. Ўшанда ҳам эҳтиросли хикоялардан ўқиб юрардиму лекин темага класс ҳам босмасдим , каментига ҳам ёзмасдим... Друзьямга яхши аёл қизлардан йиғиб , йигитларни ҳам қабул қилиб ўзимни сипо тутиб юрдим. Лекин баъзида друзьямдаги эркаклар личькамга ёзса уларга ўзимни хокисор аёл кўрсатиб ҳаётимдан бироз нолиб қўярдим. ... Ҳали айтганимдай друзьямдаги қиз жувонлар яхши , оғир босиқ инсонларлигига ҳаммаси билан эплаб хушмуомила бўлишга ҳаракат қила бошлагандим.

Бир кун однода зерикиб ўтириб "лента" га қарасам друзьямдаги аёллардан кимдир сизни "Ҳаёт кундалиги" группайиздаги "Аччиқ қисмат" номли ҳикоянгизга класс босган экан. Мен ҳам бориб шу ҳикоянгизни ўқиб қизиқиб қолиб ҳар кунги киритиладиган қисмини кутадиган бўлдим. Ҳикояни киритилишига ўқиб бўлиб каментини кузатардиму у ерга ёзолмасдим. Кейин "Ҳиёнат № 1" ҳикоянггизни ҳар бир қисмини эринмасдан ўқидим . "Ҳиёнат № 2 - №3" ни ўқиб бўлиб барча ҳикояларизни салбий қаҳрамонларида ўзимни аксимни кўра бошладим. Шундан кейин сизга иҳлосим ошиб друзьяйизга қўшилдим. Доим каментларизни ўқиб личькайизга ёзиб сиз билан танишгим келардию бунга ботинолмасдим. Сизни Андижондан эканлигинггизни эшитганимдан кейин сиз билан танишишни ният қилгандим. Мана Худога шукрлар бўлсинким ниятимга етиб сиз билан кўришишга муяссар бўлдим.

Давоми бор...

ДИЛОРА ОСМАН ҚИЗИ (шаҳсий ижод) 11/05/2017й.

@Dil_Dardi