Get Mystery Box with random crypto!

ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР... ( 59 - қисм ) | 💞Dil_Dardi

ҲИЁНАТ №5 ёҳуд ФАРИШТА НИҚОБИДАГИ ШАЙТОНЛАР...

( 59 - қисм )

Бир куни ҳамма дугоналарим билан кечки пайт тўпланиб пива ичиб ўтиргандик суҳбатимиз однодаги вертуал хушдорларга тақалди. Ҳаммаси оғзини тўлдириб "Мени палон профилимдаги йигитим шедрий , доим менга падаркалар жўнатади" , "Меники роса рашкчи , тинмай телефон қилиб қаердалигимни сўраб туради" , "Мени йигитимни расмини қараш , спортсмен , чётки ... " деб мақтаниша кетди. Мен жимгина пива ичиб ўтирганимни кўришиб "Машапа сизни ухажорлариз қале , ҳаммасини сойга обормай суғориб юрибсизми ўзизни оддий уй қизи қилиб ?" - деб кулишиб қолишди. Кайфлигимда уларга мениям мақтангим келиб "Эээ мени йигитим олдида сенларни йигитларинг капейка . Мен чётки йигит билан танишиб қолганман , у менга янги профиль очиб бериб ўзи "отношения" қўйиб берган. Профили ҳам , ўзи ҳам зўр нарса... друзьясида 5 мингта дўсти бор . Ҳаммаси пачти ўрислар . Уни друзьясидаги ўрис қизлар уни мендан рашк қилишиб кунда юз мартта менга гости бўлишади. Йигитни гули мени уларга "невестам" деб таништирибди." - дея телефонимни ёқиб однодаги Наманганлик йигитимни расмини , иккаламизни боғлаб турган янги профилимни уларга кўрсатдим. Ҳаммалари мени ўраб олишиб "Ёмонсизу а Машахон... шундоқ йигитни қўлга киритибсиз. ... войбу ... ростдан ҳам уни друзьяси беш мингта экан қойиле..." дейишиб ошиғимни профилидаги фоткаларини мени телефонимдан томоша қилишди.

Шу суҳбатдан кейин орадан бир икки кун ўтиб однога кирсам Наманганлик йигитим мени отношениясидан ўчириб бошқа бир закрыть профилдаги қизни ўзига отношения қивобди. Уни бу ишидан аччиқланиб тургандим , мени сайтга кирганимни кўриб ўша йигитни ўзи личькамга ёзиб қолди.
- Чалом дўжалим.
- Салом.
- Қаечиж ? Ячи дам оллизми ?
- Хм.
- Има қивос ?
- Сизни янги отношенияизи томоша қивомман.
- Мендан апамичиж ?
- Йўқ !... Қутилганимга шукр деяпман.
- Мени чечийин...
- Нега ?
- Отношенияни узганимга.
- Хм.
- Шунақа бўп қолди... хозир отношениямда турган қиз онамни дугонасини қизи бўлади. Онам мени шу қизга уйланишимни хохлаяпти. Мен унимас сизни севаман ... онамга эса йўқ деёлмаяпман.
- ................
- Сизни йўқотишни хохламайман ачалим.
- .................
- Алооооо
- ..............
- Нега жавоб ёзмаяпсиз ?
- ..................
- Кўриб турибману сайтиз ёниқ . Ким билан ёзишвоссиз а ?
- ................
- Аёёёё дидим ... э қиж танисиж ?
- ................
- Хоз пойтяп тетаман ачалим танисиж ?....

@Dil_Dardi