Get Mystery Box with random crypto!

Ҳазрат Пиримизни яқин Дўстлари Марғилонлик Аҳмаджон ҳожидада б | “DIL BA YOR”

Ҳазрат Пиримизни яқин Дўстлари Марғилонлик Аҳмаджон ҳожидада бир суҳбатларида шу ривоятни айтиб бергандилар...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо онамиз вафот этганларида, у кишининг жанозаларига тўрт киши – Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу, икки ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайн, Абу Зарр розияллоҳу анҳу ҳозир бўлди. Қабрга қўйган вақтларида Абу Зарр айтдилар: “Эй қабр! Сенга кимни олиб келганимизни биласанми? У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари, Алининг розияллоҳу анҳу жуфти ҳалоли, Ҳасан ва Ҳусайннинг оналари Фотимаи Заҳродир”. Шунда улар қабр томондан: “Мен ҳасаб ва насаб ўрни эмасман. Фақатгина солиҳ амал ўрниман. Мендан фақат яхшилиги кўп, қалби саломат, амали солиҳ бўлганларгина саломат қолади”, деган нидони эшитдилар.

Бу ривоятни айтиб берганларидан кейин бизга та'инлаб :
-кимки сизларга амал ва ибодат қилмасликга енгиллик ва бепарволикни таклиф қилса ундан қочқинлар деганларига гувоҳ бўлган эдик.

https://t.me/Dil_ba_Yor