Get Mystery Box with random crypto!

​​ ДЎСТЛИК ҳақида 6 насиҳат 1. Умар ибн Хатто | DIATORT

​​
ДЎСТЛИК ҳақида
6 насиҳат


1. Умар ибн Хаттоб шундай деганлар: “Инсонларга чиройли дўст бўлиш ақлнинг ярми. Билмаганини чиройли тарзда сўраш илмнинг ярми. Чиройли тадбир қилиш ҳаётдаги бахтнинг ярмидир”.

2. Одамнинг дўсти кўп бўлса, душмани кам бўлади. Чунки дўсти кўпга ҳар ким душманчилик қилишга журъат этмайди.

3. Қалбаки дўст – очиқ душмандан ёмонроқдир.

4. Модомики, менинг дўстим душманим билан кўп ўтирган экан, мен уни ҳеч дўст деб билмайман. Чиндан ҳам заҳар аралашган шакардан сақланиш керак.

5. Ҳар нарсанинг янгиси, аммо дўстнинг эскиси яхши.

6. Қийинчилик сабаб Аллоҳ сохта дўстларингни элакдан ўтказади. Қийинчиликда олдингда турадиганларни маҳкам тутгин.

Солиҳ дўстларни кўпайтиринг.