Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми «Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари Бирор м | Kitobdan...(Madina)

#Биласизми

«Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари

Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади.

"Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.

Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.

Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.

Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз.

Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.

Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.

Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз.

Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.

Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз.

Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.

Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз.

Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.

Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз.

Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.

Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз.

Машаккат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.

Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз.

Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?..

«Иймон ва ҳузун» китобидан