Get Mystery Box with random crypto!

#РУХИЯТ Психологик усуллар ёрдамида пулларни жалб қилиш П | Deyl Karnegi | Psixologiya

#РУХИЯТ

Психологик усуллар ёрдамида пулларни жалб қилиш

Психологларнинг фикрича: инсон ҳаётида нимаики содир бўлмасин, барчаси унинг ҳаёлларининг маҳсулидир.

Қоғоз пуллар ва тангаларга нисбатан доимо ҳурматда бўлинг! Пулларни бармоқлар орасидан вақт сингари тутиб бўлмайдиган оддий металлга ўхшатманг. Сариқ чақа оляпман деб ҳисоблаб, ўзингиз билмаган ҳолда маблағ оқимини тўхтатиб қўйишингиз мумкин. Пуллар одатда, уларни қаерда кутишса ва ҳурмат қилишса ўша ерда пайдо бўлишади.

Пулларнинг ҳаётингизда борлигидан миннатдор бўлиб яшанг. Ҳаттоки кичкина миқдорда бўлса ҳам улар айнан сизда борлигига хурсанд бўлинг. Пулсиз яшаш тақдирингизга битилган деб ўзингизни ишонтирманг. “Уларга етишолмайман” ёхуд “бундай яшаш менинг қўлимдан келмайди” деган хаёлдаги ибораларни миянгиздан чиқариб ташланг. Яхшиси, қуйидаги сўзларни айтинг:
- “ Ўзимга ёққан бундай машина сотиб олиш ёки бундай уйга эга бўлиш қўлимдан келади”;

Омадли ва мувафаққиятли инсонлар билан мулоқотда бўлинг, аммо, уларга ҳеч қачон ҳасад кўзи билан қараманг! Негатив ҳис-туйғулар энергиянгизни емириб, ижодий фаолиятингизнинг ривожига рахна солади;

“Фалончи амаки” учун ишлаб, унинг режаларини ҳаётга тадбиқ қилиб ва орзуларини амалга ошириш учун инсон ўз вақтини совуради. Унинг ҳаётдаги энг асосий мақсади шу деб ишониш жуда қийин. Бошланишида, банк депозитини очиш мумкин. Миллионерлар ҳам оддийроғидан бошлаганликларини унутманг. Шунчаки, улар керакли вақтда ўз ҳаётларини яҳши томонга ўзгартириш учун таваккал қилишдан қўрқишмаган;

Бойлик тўғрисидаги маърузалар, курслар, китоблар ҳамда омадли инсонларнинг тажрибаси ҳамма вақт моддий ҳолатини яхшилашни истайдиганлар учун фойдали

Do’stlarga ulashing
@Deyl_Karnegi