Get Mystery Box with random crypto!

Вобкентда 350 млн сўмлик дизель ёқилғисини ўзлаштирилди   Бош | Нетипичная Бухара

Вобкентда 350 млн сўмлик дизель ёқилғисини ўзлаштирилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Н.” МЧЖга қарашли ёқилғи тарқатиш шохобчаси катта оператори Д.Ж. тумандаги 10 та фермер хўжалигига дизель ёқилғиси етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 350,1 млн сўмлик дизель ёқилғисини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Бухородаги энг сўнгги янгиликлар
Бизга қўшилинг
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2