Get Mystery Box with random crypto!

Шофирконда ижара уйини фоҳишахонага айлантирган аёл ушланди | Нетипичная Бухара

Шофирконда ижара уйини фоҳишахонага айлантирган аёл ушланди

Шофиркон туманида ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 2 май куни соат 18:00 ларда вилоят ИИБ ТҚК ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш” тадбири давомида аниқланган.

Шофиркон тумани “Искогаре” маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ҳ.Д. ижарага олган Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасидаги уйда бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. У бунинг эвазига 200 минг сўм пул олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва қўшмачилик қилиш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухородаги энг сўнгги янгиликлар
Бизга қўшилинг
https://t.me/+Q45xgbYr8yQzits2