Get Mystery Box with random crypto!

Қайсидир вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати мажбурий обунани бош | Нетипичная Бухара

Қайсидир вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати мажбурий обунани бошлаб олдими?

Шу кунларда барча туман ҳокимликлари ўзининг телеграмм мессенжеридаги каналида ҳудудидаги мактаб директорилари фаолиятини баҳолаш сўровномасини эълон қилмоқда.
Бу яхши албатта, ота-оналар мактаблардаги шароитларни баҳолаши, ўз фикрини билдириши керак.
Лекин вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг телеграм каналида эълон қилинаётган бу сўровнома ортида шу каналга ва ахборот хизмати ходимига тегишли бўлган каналларга мажбурий обуна бўлсагина овоз инобатга олиниши билдирилган. Рости, бу яқин орада бирор ОАВ бу ғирром йўлдан бормаган эди.

Энг қизиғи вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам тинмай шу сўровномани айлантирмоқда.

Уёқда эса бечора ўқитувчилар ўзи ва ўқувчиларнинг ота онасига овоз йиғишга мажбурланмоқда (асосларим бор).

Савол туғилади: вилоят ҳокимлигини мактаб директорлари билан нима иши бор? Ахир мактаблар мустақил бошқа ташкилот таркибида эмасми?
Бундай социологик “опрос”ни натижаси фақат “фахрий ёрлиқ”ми? Паст овоз тўплаганларчи, ишдан ҳайдаладими?
Ва энг асосий савол: “Опен бюджет”дан қутулган ўқитувчилар энди вилоят ҳокимлиги каналига обуначи йиғишга жалб қилинадими? Шу сўровни мажбурий обунасиз ташкиллаштирса бўлмас эканми? Бир вақтлар газеталар шу йўлдан борган эди..

Ёки реклама истаб қолдими нозик кўнглимиз? Шунчаки уят, ва уят!

@KamolovSher