Get Mystery Box with random crypto!

Немис тили ўқитувчиларининг навбатдаги анжумани 3-4 ноябр кунл | 🇩🇪Nemis tilini 0 dan oʻrganamiz🇺🇿

Немис тили ўқитувчиларининг навбатдаги анжумани 3-4 ноябр кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Ҳориждаги мактаблар марказий бошқармаси (ZfA), Немис академик алмашув хизмати (DAAD) ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчиҳонаси билан ҳамкорликда ташкил этилади. Сиз анжуман давомида нафақат қизиқарли маҳорат дарсларида иштирок этиб тажриба алмашиш имконига эга бўласиз, балки немис тилини ўргатиш, ўқувчиларда тил ўрганишга бўлган қизиқишни кучайтириш бўйича мутахассислардан тавсиялар оласиз, ҳорижий ташкилотлар вакиллари билан мулоқотга киришасиз, янги лойиҳалар ҳақида маълумотлар оласиз.
Иштирок этиш учун ариза тўлдиришда қуйидаги муҳим жиҳатларни ҳисобга олинг: -Гёте Институти фақат мактаб ўқитувчиларини таклиф этади; -ОТМ устозлари ДААД ташкилоти томонидан эълон қилинган аризага эътибор қаратинг; - Аризани юклаб олинг, тўлдиринг, имзо қўйинг ва пдф вариантда кўрсатилган манзилга жўнатинг; - Аризани жўнатгач, қабул қилиб олинганлиги хақида ҳабар оласиз. Агар ҳабар Сизга ҳали жўнатилмаган бўлса, кутинг, қайтадан жўнатиш шарт эмас.
03-04.11.2022
Рўйхатдан ўтиш 05.09.2022 гача
Электрон манзил: Dilorom.Ismatillaeva@goethe.de
Батафсил маълумот: https://www.goethe.de/ins/uz/uz/ver.cfm?event_id=23583899