Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси б | Germaniyaning Toshkentdagi elchixonasi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Яшил макон” миллий дастурини амалга ошириш доирасида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Тошкент вилоятидаги «Амирсой» тоғ-чанғи мажмуаси ҳудудида “Дипломатлар боғи”ни ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилди.
2021 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, хорижий давлатларнинг Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида кўчат ўтқазиш маросими бўлиб ўтди.