Get Mystery Box with random crypto!

#Яшилмакон #умуммиллийлойиҳаси #Долзарб40кун #Фарғонавилоят | СУХЛИК ДЕПУТАТ

#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Фарғонавилояти

Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Айни кунларда Сўх туманида ҳам 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида яшил майдонларни яратишга алоҳида эътибор қаратилиб, хайрли ташаббуслар бошланди
Жорий йилнинг 10 ноябрь Сўх туман ҳокими С.Сайидмўсаев бошчилигида, туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, Экология бошқармаси матбуот котиби ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида Президентимиз ташаббус қилаётган "Яшил макон" умумимиллий лойиҳаси доирасида, Сўх туманидаги “Ҳазрат Али” зиёратгоҳида янги боғ барпо этилди. Дарахт экиш бўйича эълон қилинган "долзарб 40 кунлик" доирасида зиёратгоҳ саҳнига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

@ecofarghana