Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистон парламенти палаталари ўз қўшма мажлисида 'Биринчи П | Sobiq deputat

Қозоғистон парламенти палаталари ўз қўшма мажлисида "Биринчи Президент-Элбоши тўғрисида"ги қонунни бекор қилиб, собиқ президент Нурсултан Назабоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилди.

Бунга қадар Қозоғистон Конституциявий суди референдум натижаларидан келиб чиқиб, "Биринчи Президент-Элбоши тўғрисида"ги қонунни ўз кучини йўқотган, деб топиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Шунингдек, яқинда Нурсултан Назарбоевни фаҳрий сенатор мақомидан маҳрум этиш бўйича Қозоғистон Сенати регламентига ўзгартириш киритилган.

Расмий манбалар парламентнинг бу қарорлари халқнинг ҳохиш иродасидан келиб чиқиб қабул қилинганлиги маълум қилишмоқда.

Худди шу парламент Назарбоев президентлик вақтида унга юқори мақомларни бериш ҳақидаги қарорларни ҳам халқнинг ҳохиш иродасидан келиб чиқиб қабул қилган.

Ана холос!..

Расул Кушербаев