Get Mystery Box with random crypto!

Пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари ўсимлик ё | Sobiq deputat

Пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда

Бугун Президентнинг “Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Фармон билан экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги қўшимча чораларини жорий этиш назарда тутилмоқда:

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган ресурслардан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратиш имконияти яратиш;

Маълумот учун: амалдаги қонунчиликка мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ажратиладиган молиявий ресурслар ҳисобидан берилган кредитни тўлиқ сўндирмаган экспорт қилувчига молиявий ресурслар ажратилмаслиги белгиланган.

2022 йилда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун республика миқёсида 234 та экспортчи корхоналарга 147 млн доллар миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, улар томонидан 444 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.


2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама ва трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш;

Маълумот учун: 2022 йил январь-ноябрь ойларида 133 млн долларлик, шундан Европа давлатларига 20 млн доллар, Туркияга 3 млн долларлик газлама экспорт қилинган.

Шунингдек, 2022 йил январь-ноябрь республикадан жами 46 минг тонна (260 млн доллар) трикотаж мато экспорт қилинган бўлиб, шундан Европа давлатларига 4,7 минг тонна (30 млн доллар) берилган.

Ушбу давлатлар бозорларининг 5 фоизини эгаллаш учун зарур чоралар кўрилган тақдирда, маҳаллий корхоналар томонидан 900 млн долларлик газлама ва матоларни экспорт қилиш имкониятлари яратилади;


пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги 145-сон Фармонига асосан ўсимлик ёғи экспорти вақтинчалик тақиқланган.

Ховос тyманида “RS SUCCESS AGRO” МЧЖ ҚК томонидан 182 млн евро инвестиция киритиш орқали 120 минг тн каннабис хомашёсини қайта ишловчи мажмуа барпо этилди.

Инвестиция шартномасига мувофиқ, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 50 фоизи экспорт қилиниши лозим.

Ушбу турдаги ўсимлик ёғлари республикада ноанъанавий ёғ маҳсулоти ҳисобланиб, ижтимоий аҳамиятга эга озик-овкат маҳсулотлари турига кирмайди
.

@deputat_kusherbayev