Get Mystery Box with random crypto!

Ғузор туманида табиий қум маҳсулотини ноқонуний қазиб олиш ҳол | Prokuratura Departamenti

Ғузор туманида табиий қум маҳсулотини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва "Хавфсиз дарё" ДМ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. "Қашқадарё" дарёсининг Ғузор тумани “Зарбдор” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи муҳофаза майдонидан махсус техникалар ёрдамида 3,6 минг куб норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум маҳсулотини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 357,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz