Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорнинг 1,8 млрд сўмлик маҳсулотини ўзлаштирган менежерл | Prokuratura Departamenti

Тадбиркорнинг 1,8 млрд сўмлик маҳсулотини ўзлаштирган менежерлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.P.” МЧЖ сотув бўйича менежерлари Д.Е. ва Д.М. МЧЖга тегишли 1,8 млрд сўмлик чой маҳсулотларини нақд пулга сотиб, ушбу маблағларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz