Get Mystery Box with random crypto!

Спорт - саломатлик гарови! Ўзбекистон Республикаси Президент | Prokuratura Departamenti

Спорт - саломатлик гарови!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги "Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-4 июнь кунлари ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Департамент кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг якуний босқичида 3-ўрин учун Департаментнинг Сирдарё ва Тошкент вилояти бошқармалари жамоалари ўртасида кечган учрашувда 7-2 ҳисоб билан Сирдарё вилояти бошқармаси жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, Андижон вилояти бошқармаси билан Тошкент шаҳар бошқармаси жамоалари ўртасида муросасиз кечган финал учрашувида 2-1 ҳисоб қайд этилиб, Тошкент шаҳар бошқармаси жамоаси 2-ўрин, Андижон вилояти бошқармаси жамоаси шарафли 1-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа якуни бўйича ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

@Department_uz