Get Mystery Box with random crypto!

Олмалиқ шаҳрида 2 000 литр мэтил спиртини сотаётган шахс ушлан | Prokuratura Departamenti

Олмалиқ шаҳрида 2 000 литр мэтил спиртини сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Х. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган инсон соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли бўлган 2 000 литр мэтил спиртини бошқа бир фуқаро М.га 3 200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz