Юрт ишқида ёнмаган, Юрагингни ўтга от. Хасад номи кўнгилда, Яхшиларга бўлдинг ёд. Чеҳранг нурли бўлмаса, Дил ғурурли бўлмаса. Номус учун ўлмаса, Бу бошингни ерга сот. Сендан ёмон от қолса, Яқинларинг ёт қолса. Айниган қон зот қолса, Айтарингдан қилгин дод. Зулматга бер юзингни, Шайтон минса ўзингни. Бургин нари юзингни, Сенсиз жаҳон минг обод. Юрт ишқида ёнмаган, Юрагингни ўтга от... T.me/Dengiz_Yuragi 44 viewsLeadercrazy, edited 17:25