Get Mystery Box with random crypto!

Тупроқ бўлиб сочилиб кетдим, Ғурурим ҳам изингда қолди. Чангл | GLAVNIGA RASMLAR 🖤

Тупроқ бўлиб сочилиб кетдим,
Ғурурим ҳам изингда қолди.
Чангларимни учирди шамол,
Оҳ, бағримда оловлар ёнди.

Дарахт бўлиб экилиб кетдим,
Келар йўлинг пойлаб тинимсиз.
Тошлар экан мисли юрагинг.
Мумкин эмас кирмоқ изнсиз.

Ҳасрат бўлиб тўкилиб кетдим,
Яро бўлган неча дилларга.
Қариб кетдим ишқингда бугун,
Ўттизимда эллик йилларга.

Гадой бўлиб эзилиб кетдим,
Меҳринг кутиб қалбим саргардон.
Мажнуннинг ҳам телбаликлари,
Тенг келолмас менга ҳеч қачон.

Дарё бўлиб сузилиб кетдим,
Ишқ сувида обдон чўмилиб.
Келмоғингдан умидим уздим,
Кетдим ишқда ерга кўмилиб.

Тупроқ бўлиб сочилиб кетдим,
Тепкиландим оёқ остида.
Севилганмас севган ёнаркан,
Оташларда гапнинг ростида.

Заршид

«V O D I Y P L U S +»
𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠

https://t.me/joinchat/vodliplus