Get Mystery Box with random crypto!

Давлат ОТМларининг даромадлари ва харажатлари эълон қилинди: П | Rahimov Zokir Azimovich

Давлат ОТМларининг даромадлари ва харажатлари эълон қилинди: Педагогика университети 398 млрд даромад олган

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан эълон қилинган 62 та давлат ОТМларининг 2021 йил якунига кўра даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан таҳлил қилинди.

Натижалар кўрсатишича, республика кесимида энг кўп даромадлар Тошкент давлат педагогика университети (қарийб 400 млрд сўм), Наманган давлат университети (320 млрд сўм) ва Ўзбекистон Миллий университети томонидан (315 млрд сўм) шакллантирилган.

Тўлиқ рўйхат ва рақамлар юқоридаги суратларда.

Маълумот учун: ОТМларнинг даромадлари бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар, ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.