2023-03-29 17:20:44
Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини телефондан текшириш мумкин – йўриқнома
Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 3 та йўл билан текшириш мумкин:
ЯИДХП (my.gov.uz) дан:
Мажбурий ижро бюроси сайтидан;
МИБнинг махсус Telegram ботидан (@mibuzbot).
Telegram бот орқали текшириш энг осони:
1. Мессенжер орқали ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасига босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз (масалан: AA1234567);
4. Туғилган кунингизни киритасиз (масалан: 20.02.2000);
5. Бот сизга номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатади.
Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сизда мамлакатни тарк этишга тақиқ йўқ
Канал манзили @BURCHAK_UZ
66 viewsНорбой Чориев, 14:20