Get Mystery Box with random crypto!

Ички ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган диққатига | DEHQONOBOD24

Ички ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган диққатига

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори лавозимларига олий таълим муассасаларини тамомлаган олий маълумотли фуқароларни танлов асосида хизматга қабул қилади.

Номзодлар 20-май кунига қадар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача ИИВ Қашқадарё Академик лицейида рўйхатга олинади.

Танловларга Қашқадарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи,  муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган (эркак) фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

Керакли ҳужжатлар:

- фуқаролик паспорти ёки ИД-карта (асл нусхаси);
- олий маълумоти тўғрисидаги диплом (асл нусхаси ва иловаси);
- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси);
- ёши 30 дан катта бўлмаган (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлигининг ҳолати ҳақида маълумотнома билан келишлари сўралади.

@DEHQONOBOD  - энг тезкор ва мухим  янгиликлар каналига аъзо бўлинг