Get Mystery Box with random crypto!

“Ас-Сабъа масажид” масжиди (Еттита масжидлар мажмуаси) Мадина | Haj va Umra ziyorati

“Ас-Сабъа масажид” масжиди
(Еттита масжидлар мажмуаси)


Мадинаи Мунаввара 24.12.2022

"50" - гурух зиёратчилари ушбу 7 та масжидлар мажмуасини зиёрат қилдилар. Аслида 6 та кичик масжидлар мажмуасидан таркиб топган бўлсада, бу ном билан аталган. Айрим тарихшунослар бу мажмуа таркибидаги масжидлардан 2 км. узоқликда жойлашган “Қиблатайн” масжидини ҳам бу мажмуа таркибига киритилади. Чунки одатда кимки мазкур 6 та масжидларни зиёрат қилса, “Қиблатайн” масжидини ҳам зиёрат қилишади.

Ушбу масжидларнинг номлари: “Ал-Фатҳ”, “Салмон Форсий”, “Абу Бакр Сиддиқ”, “Умар ибн Хаттоб”, “Али ибн Абу Толиб” ва “Фотимаи Заҳро” масжидлари.