2023-03-05 15:44:24
Мактабда уялиб-уялиб яхши кўришингни унга айтган пайтинг кўз олдинга келар? Ёки балоғатга етгандаги илк бўсангни эслайсанми? Балки фарзандинг илк қадамларини ташлаб, сенга қараб юриб келиб ёнинга келганида сен томон ўзини отган пайтдаги ҳисларни қайта туярсан? Даданг ўлганида онанг сени қучиб йиғлагани эсинга тушар? Ёшлигингдаги оила даврасида бўладиган қизиқ ҳангомаларни қумсаб қоласанми ё?
Ёки оғриқдан бошқа ҳеч нарсани ҳис этмасдан шунчаки зулматни ичига кириб кетарсан. Шу билан ўйлашни ҳам, мавжудликни бас қиларсан балки.
Бу саволчаларга ҳеч ким жавоб топмиди, жавоб топганлар сен билан гаплашмиди. Бир томондан финални интригаси борлиги учун ҳам хурмат қиласан. Менимча шундайлигича қолган маъқул.
43 views12:44