Get Mystery Box with random crypto!

Мактабимизда янги йилни ажойиб ташкиллаштиришарди синфлар беза | Dom Cobb

Мактабимизда янги йилни ажойиб ташкиллаштиришарди синфлар безатилиб хар ҳил ўйинлар, рақслар, мактаб залида турли хил чиқишлар ташкиллаштириларди. Битириувчи синфлар алоҳида тайёргардик кўришарди қисқа қип айтганда анча эсда қоларли хотираларга бой ўтарди. Бошланғич синфни энди тугатятгандим янги йил яқинлашятган эди , байрам бекор қилинганлини ҳақида хабар чиқди тепадан буйруқ келибдикан, терроризмга қарши курашиш учун кўпчилик йиғилмаслик керак деб баҳона қилишди. Шу кўйи байрам қайта ташкиллаштирилмади ва шу қатори кўплаб байрамларни кенг нишонлашга шунақа тақиқ қўйишди. Мактаб асосан маънавият , хотира ва қадрлаш ва қанақадир учрашувлар ўтказиладиган масканга айланди. Шу кўйи биз хам тугатдик . Ҳозир қанақа билмайман лекин бошланғиш синфимдан кейинги байрамлар зерикарли ва кулранг ўтган эди.