Get Mystery Box with random crypto!

Буюк ўтмишини эъзозлаган юрт, Осмонида мангу хумолари бор. Ҳур | DBA | АГУ | APA

Буюк ўтмишини эъзозлаган юрт,
Осмонида мангу хумолари бор.
Ҳуррият байроғин баланд тутган юрт,
Истиқлолдек нурли наволари бор.

Жалолиддин бўлиб порлаган ўзбек,
Соҳибқирон бобом адолати бор.
Илму маърифатда шавкати буюк,
Меҳру муҳаббатда нафосати бор.

Бугун улуғ карвон - йўлбошинг элим,
Жонажон Ватанда инсон азиздир.
Истиқлол тўйинг муборак юртим,
Мангу яшашингга ўқиймиз такбир.

Бобур издошлари Ҳиндда ғолибдур,
Берунийни билган етук авлод бу.
Алп қомат ўғлонлар дунёга машҳур,
Жаннатларга макон Ўзбекистон бу.

Мансур Юнус